“Барселона” вице-президенти: “Мессини ортга қайтишини интиқлик билан кутамиз”

Nozimov Nig'monxo'ja
11 окт 2023
“Барселона” вице президенти Эдуард Ромеу Лионель Мессининг қайтиши ҳақида гапирди.

“Мессининг қайтиши? Барча нарсани ўз вақти бор, биз уни ҳурмат қилишни хоҳлаймиз. У бунга лойиқ ва биз уни ортга қайтаришни интиқлик билан кутамиз. Қолган барча фикрлар шунчаки тахмин, биз бу ҳақда гапирмаймиз”, — деди “Барселона” вице президенти.

 Эслатиб ўтамиз, Месси ва “Интер Майами” ўртасидаги шартнома 2025 йилга қадар амал қилади.


Nozimov Nig'monxo'jaМуаллиф
Манба: championat.com