"Барселона" вазиятни оғирлаштирмаслик учун Алвесни жазоламайди
16 апр 2016 10:36
Янгиликлар
"Барселона" вазиятни оғирлаштирмаслик учун Алвесни жазоламайди
"Барселона" раҳбарияти ҳимочи Дани Алвесни "Инстаграм" тармоғига жойлаган ғалати видео учун уни жазоламайдиган бўлди.
Видео кўплаб баҳс ва мунозараларга сабаб бўлди. Каталония клуби вакиллари бу ҳаракатлардан ўзини ҳақоратланган деб ҳисоблаб, "Барселона" президенти Хосеп Мария Бартомеуга мурожаат қилишди ва кўк-анорранглилар раҳбарияти бразилияликни жазоламоқчи эди. Аммо "Барселона"дагилар вазиятни оғирлаштирмаслик учун жазони кечиктиришга қарор қилди. Режаларга кўра, жорий мавсум якунланганидан сўнг клуб раҳбарияти бу борада керакли чораларни кўради.
Видеода Алвес аёллар паригини кийиб, "Атлетико"дан учралган мағлубиятдан хафа бўлмасликка чақирган.
Фикрлар