"Барселона" ва Хави ўртасида музокаралар ўтказилди. Лапорта мураббийни олиб қолмоқчи
24 апр 2024 22:50
Янгиликлар
"Барселона" ва Хави ўртасида музокаралар ўтказилди. Лапорта мураббийни олиб қолмоқчи
Бироқ, раҳбарият янги мураббий бўйича ҳам номзодлар излашни тўхтатгани йўқ.
Бугун "Барселона" клуби раҳбарияти ва бош мураббий ўртасида музокаралар ўтказилди. Унда Хави ва клуб директори Деко қатнашган. Ушбу суҳбат мураббийнинг жамоада қолиш, қолмаслиги борасида бўлган. Якунда бирор аниқ қарорга келинмади, Хави ўз қарорида қолган. Тез орада якуний қарор аниқ бўлади.
Клуб президенти Жоан Лапорта Хавини олиб қолмоқчи. Бироқ, Хавининг кетиш хоҳиши кучли эканидан келиб чиқиб, клуб янги мураббий излашни бошлаб юборган.
Яқорида таъкидланганидек, тез орада Хави ва клуб бир тўхтамга келишади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар