

"Барселона" расман ҳимоячи Самуэль Умтити билан ўртадаги шартномани бекор қилди. Келишув 2025-2026 йилги мавсум охирига қадар мўлжалланганди.
Умтити ўтган мавсумни "Лечче" сафида ижарада ўтказди. Ҳимоячи 25 та учрашувда майдонга тушди.
Маълумот учун, Умтити 2016 йил "Лион"дан "Барселона"га ўтганди.



