UZ

Сўнгги янгиликлар

17:43Суперлига. "Бухоро" – "Динамо". Таркиблар маълум  4 17:35Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Япония билан ўйнайди  1 17:11Суперлига. "Андижон" – "Машъал" 2:0 (матнли трансляция)  45 16:39ФИФА "Хоразм" футболчиси бўйича қарор чиқарди  1 16:07"Манчестер Сити" аллақачон Гвардиолага ўринбосар изламоқда. Мураббийнинг ўзи бунга қандай қарайди?  7 15:28Лапорта "Барселона" "Камп Ноу"дан кўчишини эълон қилди  3 14:42Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров: "Андижон" бугун ғалаба қозона олмаса, мухлислар кечирмайди"  4 14:19Қозоқ клуби МЮ собиқ футболчиси билан шартнома тузиши мумкин  1 13:54"Қўқон-1912" "Навбаҳор" устидан ғалаба қозонган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 13:27"Арсенал" аввал амалга ошириб бўлмаган трансфер мақсади учун катта пул тўлашга тайёр  3 12:59"Сиёсий вазият турнирни бутунлай сояда қолдирмоқда": Лёв Америкадаги ЖЧ бўйича хавотир билдирди  4 12:30"Реал"нинг 18 ёшли футболчиси ЕЧЛда рекорд ўрнатди  18 12:03Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бири фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2 11:35"Челси" юлдуз ҳужумчини сотиб олмоқчи. Трансфер учун эҳтимолий сумма маълум қилинди  4 10:25Аёллар Осиё кубоги. Филиппинга мағлуб бўлдик, бироқ ЖЧга чиқиш имкониятини сақлаб қолдик  32

"Барселона" ва "Ливерпуль" собиқ юлдузи Тошкентга етиб келди ФОТО Янгиликлар

"Барселона" ва "Ливерпуль" собиқ юлдузи Тошкентга етиб келди ФОТО

Хабарингиз бор, Профессионал Футбол Лигаси ҳамда Ла лига ҳамкорлиги доирасида бугун пойтахтимиздаги "Миллий" стадионда юртимизда илк бора "Оммавий Эл Класико" томошаси бўлиб ўтади.

Мазкур тадбирда Ла лига элчиси - яқин ўтмишнинг моҳир футболчиларидан бири Луис Гарсия ҳам иштирок этади.  Бугун эрта тонгда жаҳон футболида ўз изини қолдира олган футболчилардан бири Гарсия Тошкентга етиб келди.  Уни бир қатор испан футболи шинавандалари,  футболимиз жамоатчилиги вакиллари тантанали тарзда кутиб олишди.  
 
Луис Гарсия "Оммавий Эл Класико" тадбирида қатнашади ва ёш футболчиларга маҳорат дарси ўтиб беради.  Қолаверса,  "Барселона" - "Реал М" учрашуви олдидан Темур Кападзе бошчилигидаги "Реал Мадрид" вакилларига қарши "Барселона" сафида кўргазмали ўйинда майдонга ҳам тушади.

- Тошкентда бўлиб турганимдан жуда ҳам мамнунман.  Бугунги кун доирасидан ўрин олган барча тадбирларни юқори савияда ўтказишимизга ишонаман.  "Эл класико"дек жуда муҳим учрашувни ўзбекистонлик футбол ишқибозлари билан томоша қилиш имкониятига эгалигимдан хурсандман.  Футбол тарғиботини кучайтиришга хисса қўшаётганимдан ва бу орқали Ўзбекистонда ҳам дўстлар орттираётганимдан бахтиёрман,  - дея фикр билдирди Гарсия.  
 
Таъкидлаб ўтамиз,  бугун соат 12:15 да Луис Гарсия иштирокида матбуот анжумани ҳам ташкил этилади.

Юртимиздаги "Барселона" фан клуби вакиллари Луис Гарсияга махсус ўзбекча нақшлар туширилган футболка совға қилишди.


Фото: Абдулло Файзуллаев

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика