"Барселона" ва "Атлетико" келиша олмади
19 июл 2021 23:55
Янгиликлар
"Барселона" ва "Атлетико" келиша олмади
"Барселона" ва "Атлетико" Антуан Гризманн ҳамда Сауль Ньигес борасидаги музокараларни муваффақиятли якунлай олмади.
"Diario Sport" хабарига кўра, томонлар молиявий масалаларда келиша олишмаган. Унга кўра, "Барселона" Саулдан ташқари 20 миллион евро ёки Жоау Фелишни сўраган. Аммо "Атлетико"га бу талаб маъқул келмаган.
Сауль эса АПЛдан тушаётган таклифдан анчагина кам маош сўраётганига қарамай, "Барселона" нархни пастлатишга ҳаракат қилмоқда. Шу боисдан томонлар ўртасида мунозаралар келиб чиққан.
Энди "Барселона" Гризманни бошқа жамоага сотишни ўйламоқда. Даъвогарлар қаторида "Челси", "Манчестер Юнайтед" ва "Ювентус" каби клублар бор.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар