"Барселона" устози: "Қачондир бундай камбэкни бошдан ўтказганман деб ўйламайман"
22 янв 18:42
Янгиликлар
"Барселона" устози: "Қачондир бундай камбэкни бошдан ўтказганман деб ўйламайман"
Учрашув давомида каталонияликлар аввалига 1:3, кейин эса 78-дақиқада ҳам 2:4 ҳисобида ортда боришаётган эди. Рафиньянинг ғалаба келтирувчи голи эса 90+6-дақиқада киритилди. Беллашувдан кейин "Барселона" устози Ханс-Дитер Флик фикрларини билдириб ўтди.
"Бу ақлдан оздирадиган ўйин бўлди. Ҳал қилувчи жиҳат менталитетимиз бўлди. Ўйинга қайта олдиква бу ажойиб. Бу футбол ва айнан шунинг учун уни яхши кўрамиз.
Мен қачондир бундай камбэкни бошдан ўтказганман деб ўйламайман. Бу ақл бовар қилмас нарса. 1-бўлимда унчалик яхши ўйнай олмадик. Чуқур ҳимояландик ва нотўғри позицияларни танладик. 2-бўлимда эса майдонда энг яхши жамоа бўла олдик. Ўзгаришлар ўйинга қайтишимизга ёрдам берди.
Шенсни? Қайси ўйинчи хато қилмайди? Бу нормал ҳолат, биз биргаликда ғалаба қозонамиз ва биргаликда ютқазамиз. Гап битта ўйинчи ҳақида эмас. Менталитет... баъзида шундай ўйнашга тўғри келади. Бугун иккинчи бўлимда кўрганларим менга жуда ҳам ёқди.
"Валенсия" ва "Аталанта" билан ўйинларга эътибор қаратишимиз муҳим. Биз хотиржамликка берилмаслигимиз керак", - деди Флик.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Фикрлар