

Журналист Фернандо Полнинг сўзларига кўра, дарвозабон аллақачон тўртта машғулотни якунлаган ва ўзини анча яхши ҳис қилмоқда. Тиббий гуруҳ Гарсияга бўлажак ўйинларда иштирок этиш учун рухсат беришга тайёр ва унинг халқаро танаффусдан олдин майдонга қайтиши эҳтимоли катта.
Агар ҳаммаси яхши бўлса, Гарсия 9 ноябрь куни "Сельта"га қарши ўйиндаёқ майдонга тушиши мумкин.
Испаниялик футболчи ушбу мавсум "кўк-анорранглилар" сафида барча мусобақаларда 7 ўйин ўтказди ва шулардан 3 тасида дарвозасини дахлсиз сақлади.



