"Барселона" уч етакчиси билан шартномаларни узайтиради

Alisher
12 янв 2025, 14:51
"Барселона" испаниялик ярим ҳимоячи Педри билан янги келишув борасида битим тузишга яқин.

Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, футболчи яқин ойларда янги шартномага имзо чекади. Томонлар ўртасидаги музокаралар ривожланган босқичга чиққан. Каталонияликлар шунингдек хавбек Гави ва вингер Ламин Ямал билан янги келишув имзолайдилар.

"Барселона" айни дамда Ла Лигада 19 ўйиндан сўнг учинчи ўринда бормоқда. Каталония жамоаси ҳисобида 38 очко бор.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano