"Барселона" ТОП ҳужумчини 65 миллион еврога сотиб олиши мумкин

Khoja
3 ноя 2025
"Барселона" ёзда "Бавария" ҳужумчиси Ҳарри Кейнни сотиб олиши мумкин.

Англиялик ҳужумчининг шартномасида ёзда 65 миллион еврога сотиб олиш банди ишга тушади ва бундан Каталония клуби фойдаланмоқчи.

"Барселона" 32 ёшли ҳужумчини Роберт Левандовскига ўринбосар сифатида олиб келишни режа қилган.

Жорий мавсум Англия терма жамоаси сардори "Бавария" сафида 15 та учрашувда майдонга тушиб, 22 та гол урди ва 3 та голга ассистлик қилди. Ҳужумчининг немис гранди билан тузган шартномаси 2027 йилнинг ёзида якунланади.


KhojaМуаллиф
Манба: sports.ru