UZ

Сўнгги янгиликлар

19:00Суперлига. "Бунёдкор" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  1 18:51РПЛ. "Акрон" Москвада "Динамо" меҳмони бўлмоқда, Эсанов илк дақиқалардан майдонда (онлайн ҳисоб)  0 18:46Хаби Алонсо "Реал" юлдузига чиқиш эшигини кўрсатди  5 18:10ҚПЛ. "Турон" "Қайсар" меҳмони бўлмоқда, меҳмонлар сафида уч ўзбекистонлик ўйинни асосий таркибда бошлади (онлайн ҳисоб)  0 17:45Про лига. Бугун 6-тур ўйинлари бўлиб ўтмоқда.  0 16:27Родриго Лондон клубига ўтиши мумкин  8 15:55Жек Грилиш А Серияга кўчиб ўтиши мумкин  0 15:22"Наполи" "Арсенал" футболчисига қизиқмоқда  0 14:51Рэшфорд "Барселона"га ўтиш учун маошини пасайтириши мумкин  5 14:22"Милан" "Манчестер Сити"нинг Рейндерс бўйича таклифини рад этди  3 13:58АПЛ клуби ёзги трансферлар ойнасида 180 миллион евро сарфлашга тайёр  1 13:30Ди Мария "Бенфика"ни тарк этмоқчи  1 13:04Де Брюйне фаолиятини АПЛнинг бошқа клубида давом эттиришини истисно қилмади  2 12:38"Реал" футболчиси тез орада фаолиятини якунлашини маълум қилди  6 12:11Сане АПЛ клубига текинга ўтиши мумкин. "Бавария" вингерининг қиз дўсти Англияга қайтишни истамоқда  9

"Барселона" тарбияланувчиси "Реал"га ўтиши мумкин Янгиликлар

"Барселона" тарбияланувчиси "Реал"га ўтиши мумкин

Бугунги кунда "Бавария" сафида тўп тепаётган "Барселона" тарбияланувчиси Тиаго Алькантара ушбу ёзда "Реал"га ўтиши мумкин.

Буни "Don Balon" нашри тасдиқлади. Манбанинг маълумотига кўра, 27 ёшли футболчи трансфер ойнаси ёпилгунча Мюнхенни тарк этмоқчи.

Тиагонинг хизматларига "Қироллик клуби" янги бош мураббийи Хулен Лопетеги қизиқмоқда. Ушбу мутахассис Алькантара билан Испания ёшлар терма жамоасида бирга ишлаган. 2013 йилда "қизил фурия" мадридликларнинг ҳозирги устози бошчилигида U-21 Европа чемпионатида ғолиб чиққан. Ўшанда Тиаго мусобақанинг энг яхши ўйинчиси бўлган эди.

Алькантара 2013 йилдан буён "Бавария" сафида тўп тепиб келмоқда. Шу вақт давомида у 154 учрашувда иштирок этди ва 26та гол урди.



Ярим ҳимоячининг нархи "transfermarkt.de" сайтида 60 миллион еврога баҳоланган. Унинг "Бавария" билан шартномаси 2021 йилгача мўлжалланган.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика