UZ

Сўнгги янгиликлар

15:20Жалолиддин Машарипов: "Узоғи билан 1 ойда умумий гуруҳга қайтаман"  1 13:40ФИФА Эронга умид билдирмоқда  2 13:13Сенегал футбол федерацияси Африка кубоги финалидаги қарорни CASга олиб чиқади  1 12:19"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи   72 12:01"Хоразм"-"Бунёдкор": устунлик "қалдирғочлар" томонидами?  2 11:12Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров: "Пахтакор"ни ютган "Навбаҳор"да ўзига ишонч юқори"   1 10:28"Реал"дан учралган мағлубиятдан сўнг Гвардиола нималар деди?  42 09:49Артета навбатдаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  20 09:21"Манчестер Сити"ни мусобақадан чиқариб юборган Арбелоа нималар деди?  17 08:53Садио Мане Сенегалдан чемпионликни олиб қўйилганига кескин муносабат билдирди  9 08:25Гвардиола: "Ҳусанов учун бу EЧЛдаги илк тажриба йили бўлди"  18 07:57Суперлига. Бугун 4-турга старт берилади  4 07:30Sofascore. Ҳусанов ҳимоячилар орасида энг юқори баҳога лойиқ кўрилди  14 07:30ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид" 1:2  55 05:55Шиддатли кечган баҳсда ўсмирларимиз Марокашни мағлуб этишди  4

"Барселона" Суаресни текинга бошқа клубга қўйиб юбориши мумкин Янгиликлар

"Барселона" Суаресни текинга бошқа клубга қўйиб юбориши мумкин

"Барселона" форварди Луис Суаресга ҳали ҳануз "Интер Майами" клуби қизиқиш билдирмоқда.

Аммо, каталонияликлар уругвайлик футболчининг келажаги борасида узил-кесил қарор қабул қилишмади.

Клуб январда 33 ёшни қаршилайдиган Суарес олдингидек эмаслигини тушуниб турибди ва шу сабабдан унга ўринбосар изламоқда.

Клуб бошқа тарафдан Суаресни Лионель Мессининг энг яқин дўстларидан бири эканлигини ҳисобга олади.

Уругвайлик футболчининг клуб билан тузган шартномаси 2021 йилга қадар мўлжалланган ва "Барселона" уни текинга қўйиб юборишни хоҳламаяпти.

MLS клубларининг трансферлар учун пул тўламасдан футболчиларни жалб қилиш бўйича тажрибалари бор. Улар қоида бўйича эркин агентлар билан шартнома имзолашади. Агар Суарес кетишни талаб қилса, "Барселона" маълум шартлар эвазига уни текинга қўйиб юбориши мумкин.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика