

Делегатларнинг навбатдан ташқари йиғилишида келишув овоз берганларнинг 89 фоизи томонидан маъқулланди.
Клубнинг янги бош ҳомийси бўлган Spotify логотипи 2022/23 йилги мавсумдан бошлаб "Барселона" эркаклар ва аёллар жамоалари формаларининг олд томонида пайдо бўлади ва тўрт мавсум амал қилади. Уч мавсумга мўлжалланган шунга ўхшаш келишув машғулотлар учун ҳам амал мўлжалланган.
"Камп Ноу" стадиони номига қўшимча киритиш бўйича узоқ муддатли шартнома 2022 йилнинг июль ойидан кучга киради ва 12 йил шу номда аталади.
Манбанинг хабарига кўра, "Барселона" Spotify билан ўн икки мавсум ҳамкорлик қилгани учун камида 435 миллион евро олади.



