"Барселона" "шпорлар" футболчисини харид қилмоқчи

4 ноя 2020, 22:51
"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси Танги Н'Домбеле Каталониянинг "Барселона" клуби қизиқишлари доирасига тушиб қолди.

"Кўк-анорранглилар" Лондон клуби Н'Домбелени қишда қўйиб юбормаслигига ишонади. Шу туфайли франциялик футболчи билан келаси ёзда шартнома имзолашга ҳаракат қилади.

Аввалроқ 23 ёшли ярим ҳимоячи "Тоттенхэм" устози Жозе Моуринью билан зиддиятга боргани тўғрисидаги хабарлар янграган, якунда Н'Домбеле португалиялик мутахассис билан муносабатлари яхшиланганини маълум қилган эди.


Манба: goal.com