"Барселона" Салаҳ билан шартнома тузиш ғоясидан воз кечди
20 ноя 2024 14:52
Янгиликлар
"Барселона" Салаҳ билан шартнома тузиш ғоясидан воз кечди
Каталониянинг "Барселона" клуби кейинги ёзда "Ливерпуль" вингери Муҳаммад Салаҳ учун курашга киришмайди.
Бу ҳақда "Fichajes" маълумот тарқатди. Эслатиб ўтамиз, 32 ёшли мисрликнинг "қизиллар" билан тузган шартномаси ёзда якунига етади ва томонлар уни узайтириш эҳтимол кам дейилмоқда. Шу сабаб эркин агент мақомида шартнома имзолаши мумкин бўлган футболчига қатор клублар қизиқиш билдирмоқда.
"Кўк-анорранглилар" раҳбарияти Салаҳнинг келиши айнан унинг қанотида ўйнайдиган ёш юлдуз Ламин Ямалнинг ривожланишига тўсқинлик қилиши мумкин деб ҳисоблашмоқда. Кўп маош оладиган Салаҳни захира ўриндиғи учун олиш эса мантиқдан йироқ.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар