"Барселона" Ройсдан бир йил кутиб туришни сўради, аммо футболчи рад жавобини берди

Aslanov Jasurbek
16 дек 2014, 15:18
Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳужумчиси Марко Ройс "Барселона" шарафини ҳимоя қилмайди.

Хабарларга кўра, кўк-анорранглилар раҳбарияти кейинчалик Германия терма жамоаси футболчисини сотиб олиши учун, ундан бир йил клубини ўзгартирмасликни сўраган. Аммо Ройс бу таклифни рад этди.

Олдинроқ, "Бавария" Ройс борасида Дортмунднинг "Боруссия"сига 25 млн евролик таклиф юборган эди. Бундан хабар топган "Реал" раҳбарияти, футболчи ва унинг агенти билан учрашиш учун ўз вакилини юборади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com