"Барселона" "Реал" собиқ футболчисини нишонга олди
15 фев 2022 17:58
Янгиликлар
"Барселона" "Реал" собиқ футболчисини нишонга олди
ПСЖдан мавсум сўнггида кетишга яқин бўлган аргентиналик вингер Анхель Ди Мария Испанияга қайтиши мумкин.
Ярим ҳимоячи билан шартнома имзолашга Каталониянинг "Барселона" клуби қизиқиш билдирмоқда.
"Кўк-анорранглилар" Анхелни ёзда эркин агент бўлган пайти ўз сафларига қўшиб олишни режалаштиришмоқда. Олдинроқ хабар берилганидек, Париж клуби футболчи билан янги шартнома имзоламоқчи эмас.
Ди Мария "Реал" сафида Ла Лигада 2010-2014 йилларда тўп тепган. Шундан сўнг бир мавсум "Манчестер Юнайтед"да ўйнаган, 2015 йилдан эса ПСЖда ҳаракат қилмоқда.
Фикрлар