"Барселона" Рабьога йилига 10 миллион евро тўлашга тайёр

Aziz Tukhtamuradov
11 ноя 2018
ПСЖ футболчиси Адриен Рабьо "Барселона"га ўтиши мумкин.

Маълум бўлишича, клуб франциялик футболчига беш йиллик шартнома таклиф қилган. Унга кўра, Рабьо йилига 10 миллион евро маош олади.

Эслатиб ўтамиз, футболчининг ПСЖ билан шартномаси шу мавсум сўнггида якунланади. Ҳозирча у парижликлар билан янги шартномага қўл қўймаган. Шу сабабли, у январь ойидан бошлаб "Барселона" билан музокараларга киришиши мумкин.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: calciomercato.com