

"Марсель"нинг мақсадлари қароримга таъсир кўрсатади. Ҳозир мен эътиборимни бўлажак ўйинларга қаратганман, мавсумлар оралиғида эса биз клуб ва агентим билан столга ўтирамиз ва келажагимни гаплашамиз", - дейди Камара.
21 ёшли франциялик футболчи жорий мавсум "Марсель" либосида барча мусобақаларда 38та ўйинда майдонга тушиб, 2та ассист қайд этди.
Иқтидорли ярим ҳимоячининг клуб билан тузган шартномаси 2022 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган, унинг трансфер нархи 37 миллион еврога баҳоланмоқда.



