"Барселона" қишда Умтити билан ҳайрлашмоқчи. У барибир майдонга тушмайди
05 окт 2021 23:29
Янгиликлар
"Барселона" қишда Умтити билан ҳайрлашмоқчи. У барибир майдонга тушмайди
Франциялик ҳимоячининг "Барса"даги саргузаштлари ўз якунига етмоқда.
"Барселона" клуби ўз ҳимоячиси Самуэль Умтити билан январь ойида хайрлашиш ниятида. 27 ёшли ҳимоячи ушбу мавсумда расмий ўйинларда бир дақиқа ҳам майдонга тушгани йўқ.
Клуб ҳимоячидан ўтган ёзнинг ўзидаёқ воз кечмоқчи эди. Аммо, Умтити барча таклифларни рад этиб клубда қолишга қарор қилганди.
Ҳозирда клуб қийин аҳволдалиги сабаб, майдонга тушмаётган барча футболчилардан қутилиш ниятида. Агар франциялик бунга рози бўлмаса, қаттиқроқ чоралар кўрилиши мумкин. Унга бўлган таклифлар ҳали ҳамон бор ва футболчи улардан бирини танлашига тўғри келади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар