

"Барселона" клуби жамоа ёш ўйинчиси Ансу Фати билан янги шартнома имзолаш ниятида. Клуб янги шартномада футболчи учун товон пулини 1 млрд еврога кўтармоқчи. Эслатиб ўтамиз, "Барса"нинг бошқа бир ўйинчиси Педри ҳам бугун клуб билан янги келишувга қўл қўйганди. Унинг товон пули ҳам 1 млрд еврони ташкил қилади.
Маълумот учун, Фати ушбу мавсумда Ла Лига доирасида икки ўйинда майдонга тушиб битта гол уришга эришди.



