"Барселона" ўз рекордини янгилади
25 фев 2018 13:48
Янгиликлар
"Барселона" ўз рекордини янгилади
Испания чемпионатининг 25-турида Каталония дербисида "Барселона" "Жирона"ни 6:1 ҳисобида мағлуб этди.
Баҳсда Луис Суарес хет-трик қайд этган бўлса, Лео Месси иккита гол урди, Филиппе Коутиньо эса битта. Шу тариқа жамоа Примеродаги ўзининг мағлубиятсиз сериясини янгилади. "Кўк-анорранглилар" кетма-кет 32 баҳсдан буён мағлуб бўлмади. Бундан олдинги 31 ўйинлик мағлубиятсиз серия 2010/11 йилги мавсумда Пеп Гвардиола қўл остида қўлга киритилган.
Примеронинг мутлақ рекорди 1979/80 йилги мавсумда Сан-Себастьяннинг "Реал Сосьедад" жамоасига тегишли. Ўшанда клубни кетма кет 38 ўйинда ҳеч қайси жамоа юта олмаган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
10 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар
Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?
Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди
"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди
Фикрлар