

Ҳужумкор ярим ҳимоячи Бильбао клуби билан янги шартнома имзолайди ва унинг маоши оширилади.
Эслатиб ўтамиз, Никони ёз давомида «Барселона»га ўтиши ҳақида хабарлар бор эди, бироқ каталонияликларда ушбу трансферни амалга ошириш учун пул йўқлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.
Уильямс ўтган мавсум "Атлетик" сафида барча мусобақаларда 37 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол ва 19 та ассист қайд этди. Ўйинчининг клуб билан шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.



