"Барселона" нигериялик ҳужумчини кўз остига олиб қўйди
21 сен 2023 11:59
Янгиликлар
"Барселона" нигериялик ҳужумчини кўз остига олиб қўйди
Каталония клуби Бельгия чемпионатининг энг яхши ҳужумчиларидан бирини кузатмоқда.
"Барселона" анча вақтдан буён келажакни ўйлаб, Роберт Левандовскига ўринбосар қидирмоқда. Клуб раҳбарияти Витор Рокедан ташқари бир қанча ҳужумкор футболчилар вариантини кўриб чиқяпти ва нигериялик ёш ҳужумчи Гифт Орбан қолганлар орасида ажралиб турибди.
Ҳозирда Бельгиянинг "Гент" жамоаси футболчиси бўлган 21 ёшли Орбан "Барселона"нинг янги спорт директори Декунинг эътиборини ўзига қарата олди, деб хабар берди "Fichajes".
Бироқ "Барселона" Орбаннинг ўйинига эътибор қаратган ягона клуб эмас. "Милан" ва "Тоттенхэм" нигериялик ҳужумчини қўлга киритиш учун каталонияликлар билан рақобатлашади.
Орбан жорий мавсум 10 та ўйинда 6 та гол урди.
Фикрлар