

Олдинроқ "Барселона" президенти Жоан Лапорта футболчининг отаси Хорхе Месси билан учрашув ўтказганди. Ушбу учрашувда аргентиналикнинг "Барселона"га қайтиши муҳокама қилинди.
Маълумотларга кўра, Каталония клуби Месси борасида расмий таклиф юбормаган. Лапорта ва футболчининг отаси келишувга эришиш учун бир неча соат сарф қилишди. Музокаралар ижобий давом этмоқда.



