"Барселона": Луис Суареснинг тиззасида муаммо бор
08 окт 2018 17:12
Янгиликлар
"Барселона": Луис Суареснинг тиззасида муаммо бор
"Барселона" ҳужумчиси Луис Суарес бир неча кун давомида умумий гуруҳдан алоҳида шуғулланади.
Каталония клуби расмий сайти берган маълумотларга кўра, футболчи ўнг оёғининг тиззасида жароҳат бор.
Уругвайлик футболчи "Тоттенхэм"га қарши Чемпионлар лигаси учрашувида (4:2) жароҳат олган ва унинг "Валенсия" билан ўйинда иштироки сўроқ остида эди. Бироқ форвард майдонга тушди ва голли пас берди.
Олдинроқ, Суарес учинчи фарзанди туғилиши муносабати билан Уругвай терма жамоасининг 12 ва 16 октябрдаги ўртоқлик ўйинларида иштирок этмаслиги эълон қилинган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Фикрлар