

Маълумотларга қараганда, "Барселона" вакили Суарес билан боғланган ва футболчининг клубга қайтиш масаласини муҳокама қилган.
Каталонияликлар ундан август ойигача кутиб туришларини сўрашган. "Барса"нинг асосий мақсади Роберт Левандовски ҳисобланади.
Суарес 2014-2020 йиллар давомида "Барселона"да ўйнаган. Унинг сўнгги жамоаси "Атлетико" бўлганди.
Уругвайлик футболчи олдида "Севилья", "Вильярреал" ва "Ривер Плейт" жамоаларидан таклиф бор.



