"Барселона" Коутиньони январда сотишга қарор қилди
18 дек 2020 17:37
Янгиликлар
"Барселона" Коутиньони январда сотишга қарор қилди
"Барселона" президенти вазифасини бажарувчи Карлес Тускетс Филиппе Коутиньони 24 январга қадар сотиш бўйича кўрсатма берди.
Клубнинг Коутиньо билан хайрлашишининг асосий сабаби - ўйинчининг юқори маош олишидир. "Кўк-анорранглилар" айни дамда молиявий қийинчиликларни бошдан кечиришмоқда ва Коутиньонинг сотуви буни сал бўлса ҳам енгиллатиши мумкин.
Шу билан бирга каталонияликлар Педридан сўнг Коутиньонинг муҳимлигига шубҳа қилишмоқда.
Филиппе Коутиньо жорий мавсум "Барселона" таркибида 11та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 2та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
Фикрлар