UZ

Сўнгги янгиликлар

09:23“Рома“ бразилиялик ҳужумчига қизиқиш билдирмоқда  0 08:28УEФА “Интер“- “Барселона“ учрашувидаги ҳакамликка муносабат билдирди  15 08:05Европа лигаси. Маунт МЮ сафида илк дублини қайд этди, иккинчи голини эса майдон марказидан урди  0 07:59МЮни финалга олиб чиққан Аморим нималар деди?  0 07:30Суперлига. Бугун 9-тур бошланади. Андижонда “оловли“ ўйин кутмоқда  6 07:05Келаси мавсум бунақаси EЧЛда илк бор бўлади  10 02:46Антони "Бетис"ни Конференциялар лигаси финалига олиб чиқди, "Челси" ҳам финалда!  5 01:55Европа лигасида инглизча финал!  5 01:50Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" жавоб ўйинида ҳам "Атлетик"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди ва финалга йўл олди  30 00:50Футзал. Ўзбекистон Кубогида барча ярим финалчилар аниқ бўлди  0 00:28Григорий Колосовский: "Биринчи бўлимнинг ўзида 2-3та гол урсак бўларди"  0 23:43Неъматулла Қуттибоев: "Бугун ким биринчи бўлиб гол урса, ўша ғалаба қозонарди"  3 23:21Эрон Про лигаси. Захирадан тушган Ўрунов 90+1 дақиқада гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди, Машарипов захирадан тушди, Юсупов тўлиқ ўйнади, Яхшибоев эса...  3 23:16Европа Конференциялар лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Фиорентина" — "Бетис" ва "Челси" — "Юргорден" ўйинлари учун таркиблар маълум  1 23:13Европа лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Буду-Глимт" — "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" — "Атлетик" ўйинлари учун таркиблар маълум  3

"Барселона" келажаги сўроқ остида. Клуб фаолияти тўхтатилиши мумкин Янгиликлар

"Барселона" келажаги сўроқ остида. Клуб фаолияти тўхтатилиши мумкин

"Барселона" ҳозир қийин аҳволда.

28 сентябрь куни "Барселона"га Испания Қироллик Футбол Федерацияси ҳакамлар техник қўмитаси собиқ вице-президенти Хосе Негрейра иши бўйича расман порахўрлик айблови қўйилди.

Ишга раҳбарлик қилаётган Барселона тергов суди раҳбари Хоакин Агирре Каталония клубининг Нергейрага 7,5 миллион евро тўлаганини жиноят деб ҳисоблади.

Негрейранинг ўзи, унинг ўғли, шунингдек, Каталония жамоаси собиқ президентлари Жозеп Бартомеу ва Сандро Росель ҳам порахўрликда айбланмоқда.

"The Telegraph" хабарига кўра, бу ҳатто "Барселона"нинг дунё футбол харитасидан йўқолиб кетиш даражасига ҳам келиши мумкин.

"Агар айбдор деб топилса, жиноятчилар 3 йилдан 6 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинади. "Барселона"нинг ўзи профессионал футбол клуби сифатида фаолият юритишдан тўхтатилиши мумкин, бу эса катта эҳтимол билан 124 ёшли клубнинг банкрот бўлишига олиб келади", – дейилади материалда.

Аввалроқ Каталония клуби ўзига нисбатан бошланган суд тергови ҳақида расмий хабар олмагани ва ҳозирча жамоатчиликка баёнот бермаслиги ҳақида хабар берилган эди.

Рейтинг: -19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика