

Ҳимоячи янги келишувга кўра жамоанинг энг кўп пул олувчи футболчиларидан бирига айланди.
Эслатиб ўтамиз, Ромерога "Барселона" томонидан жиддий қизиқиш бўлганди. Каталонияликлар ҳимоячи учун Лондон клубига 60 миллион евро беришга тайёрлиги хабар қилинганди.
27 ёшли ҳимоячи 2022 йилдан бери Лондон клубида ҳаракат қилади. Футболчи шу вақт орасида "Тоттенхэм" сафида 126 та учрашувда майдонга тушган.



