"Барселона" икки футболчиси октябрь ойидаги барча ўйинларни ўтказиб юборади

Sherzod Nurmatov
17 окт 2023, 12:21
Футболчилар жароҳат олган.

"Барселона" ярим ҳимоячиси Френки де Йонг ва ҳужумчи Роберт Левандовски жамоанинг октябрь ойидаги барча ўйинларини ўтказиб юборади. Бу ҳақда Sport.es хабар бермоқда.

Футболчилар жароҳатларини даволашмоқда. Манбага кўра, 95% эҳтимол билан улар ой охиригача ўйнамайди.

"Барселона" октябрь ойида миллий чемпионатда "Атлетик" ва "Реал", шунингдек, Чемпионлар Лигасида "Шахтёр"га қарши ўйин ўтказади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sport.es