"Барселона" ҳужумчиси 2та ўйинга дисквалификация қилинди ва "Эл Класико"ни ўтказиб юборадиган бўлди
09 окт 2019 17:25
Янгиликлар
"Барселона" ҳужумчиси 2та ўйинга дисквалификация қилинди ва "Эл Класико"ни ўтказиб юборадиган бўлди
"Барселона" ҳужумчиси Усмон Дембеле 2та ўйинга дисквалификация қилинди.
Испания қироллик футбол федерациясининг хабар беришича, бу қарор Дембеленинг Ла Лига 8-тур доирасидаги "Севилья" (4:0)га қарши ўйинда ҳакамга эътироз билдириб, иккинчи сариқ карточкани олган ҳолда майдондан четлатилгани юзасидан қабул қилинган.
Шундай экан, 22 ёшли француз Ла Лига доирасидаги "Эйбар" (19 октябрь) ва "Реал" (26 октябрь)га қарши ўйинларни ўтказиб юборади.
Месси Дембеленинг қизил карточка олгани борасида: "Дембеле испанчани тушунмайдику"

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди
"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди
Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади
Эронга қарши учрашувдан сўнг Равшан Ҳайдаров нималар деди?
Фикрлар