"Барселона" ҳимоячиси "Севилья"га ўтмаслиги мумкин
23 янв 2018 14:37
Янгиликлар
"Барселона" ҳимоячиси "Севилья"га ўтмаслиги мумкин
"Барселона" ҳимоячиси Алейкс Видалнинг "Севилья"га ижара асосида ўтиши амалга ошмай қолиши мумкин.
Маълумотларга кўра, клублар молиявий саволлар бўйича келиша олмагани туфайли, айни дамда музокаралар тўхтатилган. Аввалига Андалусия клуби футболчини ижарага олиб, мавсум охирида 8 млн. евро эвазига унинг трансфер ҳуқуқини сотиб олмоқчи эди. Бироқ кўк-анорранглилар футболчи учун камида 12 млн. евро тўлашларини хоҳламоқда, бу нарх эса "Севилья"ни қониқтирмаяпти. Видаль севильяликлар билан келишувга эришган.
Видаль 2015 йилнинг ёзида 18 млн. евро эвазига "Севилья"дан "Барселона"га ўтган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Фикрлар