"Барселона" Гави билан шартнома имзолашга яқин
06 май 2022 16:57
Янгиликлар
"Барселона" Гави билан шартнома имзолашга яқин
"Барселона" ярим ҳимоячи Гави билан янги шартнома борасида навбатдаги музокаралар босқичини ўтказди.
Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, Каталония клуби вакиллари 17 ёшли испаннинг агенти Иван де ла Пенья билан учрашишди. Музокаралар якунида томонлар шартнома имзолашга яқин келишди.
"Барселона" футболчи билан битимни узайтиришга яқин, клуб ва ўйинчининг агентида бир неча деталларни муҳокама қилиш қолди.
Гави 2021/22 йилги мавсум "Барселона" таркибида 43та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 6та ассист қайд этди. Футболчининг шартномаси 2023 йилнинг июнь ойи сўнггига қадар мўлжалланган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар