"Барселона" футболчиси клубдан кетишга яқин

Alisher Ostonov
19 май 2025
Иньяки Пенья катта эҳтимол билан ёзда "Барселона"ни тарк этади.

Дарвозабон фаолиятини хорижда, Испания Ла Лигасидан ташқарида давом эттириши тахмин қилинмоқда. Футболчининг "Барса" билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг 30 июнига қадар имзоланган.

Пенья жорий мавсум каталонияликлар сафида барча мусобақаларда 22 та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 25 та тўп ўтказиб юборди ва 6та "қуруқ" баҳс ўтказди.



Alisher OstonovМуаллиф
Манба: x.com/Barca_Buzz