"Барселона" "Фейеноорд" футболчисини сотиб олмоқчи

Aziz Tukhtamuradov
16 ноя 2023
"Барселона" "Фейеноорд" таянч ярим ҳимоячисига қизиқмоқда.

Маълум бўлишича, Матс Виффер каталонияликлар қизиқиши доирасига тушган. 

24 ёшли футболчи "Барса" талабларига жавоб беради: унинг салоҳияти бор, ёш ва тажрибаси ҳам етарли. 

Футболчининг "Фейеноорд" билан шартномаси 2027 йилгача амал қилади. Бироқ, "Барса" нидерландияликлар билан келишиб олишига ишонмоқда. 


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Diario Sport