

Каталонияликлар 24 ёшли футболчи билан ёзги трансфер ойнасида шартнома имзолашмоқчи. Нидерландия клуби ўйинчи учун камида 25 миллион евро олмоқчи.
Виффер 2022 йилнинг июлидан бери "Фейеноорд"да ўйнайди. Хавбек 2023/24 йилги мавсум жамоа сафида барча мусобақаларда 37та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол ва 4та ассист қайд этди.
Transfermarkt Вифферни 18 миллион еврога баҳоламоқда.



