«Барселона» Деулофеуни қайта сотиб олиш ҳуқуқига эга

Narzulla Saydullayev
22 мар 2017
«Барселона» спорт директори Роберто Фернандес Бонильо «Милан» да ижарада ўйнаётган «Эвертон»га тегишли бўлган Жерар Деулофеу ҳақида гапириб ўтди.

«Бизда Деулофеуни қайтариш имконияти бор, бу ажойиб. Унинг фаолияти шундай давом этаётганидан хурсандман.

«Эвертон»да кам майдонга тушди, бироқ «Милан»да ажойиб ўйнамоқда ва терма жамоага қайтди.

Биз Жерарни кузатиб бораяпмиз. Бизда уни 12 миллион евро эвазига қайтариб олиш ҳуқуқи бор», – дейди Фернандес.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: ilmilanista.it