"Барселона" де Йонг билан шартномани узайтирмоқчи

Alisher
26 мар 2025
"Барселона" хавбек Френки де Йонг билан келишувни узайтиришни мақсад қилган.

Шартнома 2026 йилнинг ёзида тугайди.

"Кўк-анорранглилар" шартномада 80 млн евро миқдорида товон пули белгилаган. Каталонияликлар жорий мавсум якунига қадар футболчидан жавоб олмоқчи.

Де Йонг жорий мавсум барча мусобақаларда 29 та учрашув ўтказиб, 2 та гол ва 1 та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: sport.es