"Барселона" "Челси"нинг бир йўла икки футболчисига кўз тиккан
17 окт 2024 15:33
Янгиликлар
"Барселона" "Челси"нинг бир йўла икки футболчисига кўз тиккан
Каталонияликлар Карни Чуквуэмека ва Ромео Лавияни ўз сафларига қўшиб олмоқчи.
"Челси" ярим ҳимоячилари кам ўйин амалиётига эга бўлмоқда ва бу уларни бошқа клубга ўтиши учун муҳим фактор бўлиб хизмат қилиши мумкин.
"Diario Sport"нинг хабар беришича, "Барса" вазиятни кузатишда давом этмоқда ва трансфер ойнаси вақтида Карни ва Ромеони ўз томонига оғдиришига ишонмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Чуквуэмека АПЛ жорий мавсумида 9 бор майдонга тушган ҳамда 1та гол урди ва 1 та ассист қайд этди. Ромео Лавия эса бор йўғи 2 учрашувда (78 дақиқа) ҳаракат қилган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар