"Барселона" "Челси" ҳимоячисини ижарага олмоқчи
15 дек 2018 15:48
Янгиликлар
"Барселона" "Челси" ҳимоячисини ижарага олмоқчи
"Челси" ҳимоячиси Андреас Кристенсен фаолиятини "Барселона"да давом эттириши мумкин.
Маълумотларга кўра, Каталония клуби тиззасидаги муаммоларни бартараф эта олмаётган Самуэль Юмтити ўрнига ҳимоячи олиб келмоқчи. Каталония клуби 22 ёшли данияликни ижарага олиш бўйича "кўклар"га расмий таклиф юборди, аммо рад жавобини олди. Испан клуби қишки трансфер ойнасида харид амалга оширмоқчи эмас ва ҳали ҳам Кристенсеннинг ижарасига умид қилмоқда. Футболчи яқин вақт ичида Лондон клубини кўндиришга уриниб кўради.
Андреас Кристенсен жорий мавсум "Челси" сафида бор-йўғи 1та ўйин ўтказди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Фикрлар