"Барселона" Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бирини сотиб олишга тайёр. Нархи ошкор қилинди
09 окт 17:04
Янгиликлар
"Барселона" Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бирини сотиб олишга тайёр. Нархи ошкор қилинди
Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси асосий ҳужумчиси Серу Гирасси трансфер бозоридаги энг талабгир футболчилардан бирига айланди.
Маълумотларга кўра, "сариқ-қоралар" гвинеялик футболчини 65 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр. Бу унинг дортмундликлар билан шартномасида кўрсатилган товон пулидир. Африкалик футболчининг "қовоғарилар" билан битими 2028 йилгача мўлжалланган.

Гирасси Германияда ўзининг "Матадор" тахаллусини оқламоқда. Унинг ўтган мавсумдаги кўрсаткичи ҳайратга солади: чемпионат ва Чемпионлар Лигасида 34 та гол.
Ҳужумчи ўтган мавсум 13 та гол билан Чемпионлар Лигасининг энг яхши тўпурари бўлган.
Футболчи жорий мавсум "Боруссия" либосида 8 ўйин ўтказиб, 6 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
Аввалроқ "Барселона" рекорд даражада даромад кўргани айтилган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси илк турда Парагвайни мағлуб этиб, мусобақани ғалаба билан бошлади
Суперлига. "Бухоро" ўз уйида бир киши кам "Нефтчи"дан очко тортиб олди
ЕЧЛ. "Ливерпуль" ўз уйида "Реал Мадрид"ни мағлубиятга учратди
ОЧЛ-2. "Андижон" кетма-кет тўртинчи марта 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади
Фикрлар