"Барселона" бугун Серхио Бускетснинг кетишини расман эълон қилади — Фабрицио Романо
10 май 2023 10:02
Янгиликлар
"Барселона" бугун Серхио Бускетснинг кетишини расман эълон қилади — Фабрицио Романо
“Барселона” ярим ҳимоячиси Серхио Бускетс жамоани тарк этишга қарор қилди.
Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар бермоқда.
“Барселона” расман Бускетснинг кетишини бугун клуб эълон қилиши кутилмоқда. Испаниялик ярим ҳимоячига АҚШ ва Саудия Арабистонидан таклифлар бор. Футболчининг ўзи фаолиятини Саудия клубида давом эттиришдан манфаатдор. Испаниялик футболчининг “Барселона” билан шартномаси мавсум охирида якунига этади.
Олдинроқ Бускетс Саудия Арабистони клубида Лионел Месси билан яна бирлашиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бускетс “Барселона” тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2008 йилдан буён “Барселона” либосида ҳаракат қилади.
Фикрлар