

Футболчига "Барселона" қизиқиш билдирмоқда.
"Diario Sport" журналистларининг хабар беришича, "кўк-анорранглилар" Кайкининг жорий мавсумдаги ўйинларини кузатиб боришмоқда. Эҳтимол, яқин орада томонлар футболчининг трансфери бўйича музокаралар олиб боришади.
18 ёшли марказий ҳимоячининг "Альмерия" билан шартномаси 2028 йилнинг ўрталарига қадар тузилган. Transfermarkt хабарига кўра, бразилиялик футболчи 8 миллион еврога баҳоланган.



