

35 ёшли хорватиялик хавбек "Севилья" билан ёзгача белгиланган битимини бекор қилиш борасида келишувга эришди.
Ракитич фаолиятини Саудия Арабистони чемпионатида 11-ўринни эгаллаб турган "Ал Шабаб Ар Риёд" клубида давом эттиради.
Иван Ракитич жорий мавсум ЛаЛиганинг 18та учрашувида иштирок этиб, 2та гол урди ва 1та голли пас берди. Хорватиялик 2014/15 мавсумда "Барселона" билан УЕФА Чемпионлар лигаси ғолбига айланган эди.



