

"Битта марказий ҳимоячи кетади, аммо Рональднинг кетиши бизнинг режаларимизга кирмайди. У ўтган йили ноҳақ танқидга учради. Бу дунёдаги энг яхши ҳимоячилардан бири", - деди Деку.
Араухо 2020 йилдан бери "Барселона" шарафини ҳимоя қилмоқда. Уругвайлик футболчи 2024/25 йилги мавсумда барча мусобақаларда 25 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. 26 ёшли ҳимоячининг каталонияликлар билан амалдаги меҳнат шартномаси 2031 йилнинг ёзигача мўлжалланган.



