

"Барселона" ўтган ёзда "Атлетико"га ўтган ва 21 та гол уриб, жамоа чемпионлигига ҳисса қўшган ҳужумчи Луис Суарес билан қандай вазият юзага келганини эслайди.
Клуб Гризманнни АПЛ ёки А Серия клубига қўшилишини хоҳлайди, шунда каталонияликлар унинг янги жамоаси билан фақат Чемпионлар Лигасида тўқнашиши мумкин бўлади.
Гризманн "Барса"да 2019 йилдан бери ўйнаб келмоқда. Ўтган мавсумда у жамоа таркибида барча турнирларда 51 учрашув ўтказиб, 20 та гол урди ва 12 голга узатмани амалга оширди.
Transfermarkt портали Гризманни 60 миллион еврога баҳоламоқда. Унинг "кўканорранглилар" билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг июнь ойигача амал қилади.



