“Барселона” 25 йиллик антирекордни қайд этди
22 сен 2019 08:23
Янгиликлар
“Барселона” 25 йиллик антирекордни қайд этди
Ла Лиганинг 5-турида “Барселона” сафарда “Гранада”га (0:2) имкониятни бой берди.
Эрнесто Вальверде жамоаси Ла Лиганинг дастлабки 5 та турида 7 очко тўплади. Бу “Барселона”нинг сўнгги 25 йилдаги энг ёмон старти бўлди. Каталонияликлар 1994/95 йилги мавсумда ҳам бешта турдан сўнг худди ҳозиргидек 7 очко тўплашганди.
Қолаверса, кўк-анорранглилар апрель ойидан буён барча мусобақаларда сафар ўйинларида ғалаба қозона олишмаяпти. Сўнгги бор Месси жамоадошлари сафарда 23 апрель куни “Алавес”ни мағлуб этишганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Фикрлар