"Барселона" 23 ёшли футболчисини текинга қўйиб юборди
29 июн 2024 21:41
Янгиликлар
"Барселона" 23 ёшли футболчисини текинга қўйиб юборди
Сержиньо Дест ортиқ "Барселона"га тегишли эмас.
ПСВ клубда 2023/24 йилги мавсум ижара асосида ҳаракат қилган ҳимоячи билан шартнома имзоланганини эълон қилди. Битим 4 йилга мўлжалланган.
"Блауграна" Дестнинг кейинги трансферидан тушган пулнинг бир қисмини олиши мумкин.
ESPN Нидерландия клуби ўйинчи билан текинга шартнома имзолаганини қайд этди.
ПСВда Дестни 11 млн евро эвазига харид қилиш ҳуқуқи бор эди, аммо уни АҚШ терма жамоаси футболчиси апрелда жиддий жароҳат олгани сабаб фаоллаштиришни хоҳлашмади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
10 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар
Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?
Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди
"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди
Фикрлар