UZ

Сўнгги янгиликлар

16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  0 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  1 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  2 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  3 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  85 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  5 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  4 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  11 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали сондан иборат жаримага тортилди  3 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  14 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0

"Барса" Холандни сотиб олиши учун Месси маошининг камайишига рози Янгиликлар

"Барса" Холандни сотиб олиши учун Месси маошининг камайишига рози

"Барселона" юлдузи Лионель Месси маошининг камайтирилишига тайёр.

"Eurosport"нинг ёзишича, 33 ёшли футболчи маоши қисқартирилган янги шартнома имзолашга рози бўлган. Бундан мақсад - "Барселона"да "Боруссия Д" ҳужумчиси Эрлинг Холандни харид қилиш учун қўшимча пул пайдо бўлиши.

"Барса" президенти Жоан Лапорта Мессига клуб 20 ёшли норвегиялик билан музокараларни бошлашга тайёрлигини айтган ва аргентиналикдан клуб Холанд трансфери учун маблағ топишда ёрдам бўлиши сабаб маошини камайтирилишига розилигини сўраган. Месси эса рози бўлган.

Жамоа сардори томонидан бўлган бундай юришга қарамай, Холанднинг трансфери ҳақиқатга яқинлашиши учун "Барселона" яна қўшимча маблағ топиши даркор. Ҳозир Лапорта инвестиция фонди билан музокара олиб бормоқда. "Барселона"дагилар Холанд билан келишувга эриша олишларига ишонишмоқда.

Каталонияликлар бош мураббийи Роналд Куман учун марказий ҳужумда асосий вариант "Лион" форварди Мемфис Депай эди. Аммо, Лапорта клубда фақат "Боруссия" ҳужумчисини кўрмоқчи.


Жорий мавсум Месси ЛаЛигада 31та ўйин ўтказди ва 26та гол уриб, 9та голли пас берди.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика